Йиллик нисбатда ёғ-мой маҳсулотлари 1,5 баробарга қимматлашган
Жорий йилнинг I ярим йиллигида нархлар ошиши бўйича ёғ-мой маҳсулотлари етакчиликни давом эттирмоқда (22,5 фоиз). Бундан ташқари, ўтган олти ой давомида мевалар ва ёнғоқлар 16,1 фоизга, шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар 7,1 фоизга қимматлашган.
2021 йилнинг июнь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 0,2 фоизга арзонлашди. Ушбу ҳолат асосан мавсумий омил билан тавсифланмоқда. Таққослаш учун, 2020 йилнинг июнь ойида товарлар ва хизматлар ой давомида ўртача 0,3 фоизга, 2019 йилда эса 0,5 фоизга арзонлашган.
Жорий йил бошидан бери нархларнинг умумий ўсиш даражаси 4,4 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,7 фоизни ташкил этмоқда. Йиллик инфляция даражаси эса 10,9 фоизга етди.
2021 йил июнь ойидаги йиллик умумий инфляция ўтган йилнинг июнь ойидаги кўрсаткичдан 3,3 фоиз бандга ва 2019 йилнинг июнь ойидаги кўрсаткичдан 2,7 фоиз бандга паст бўлди.
Июнь ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 0,9 фоизга арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар нархи эса 0,2 фоизга қимматлашган.
Жорий йилнинг беш ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотларида узлуксиз нархлар ошишидан кейин, июнь ойида пасайиш кузатилди. Нархлар пасайишида етакчилик мевалар ва ёнғоқлар (3,8 фоиз), ёғ-мой маҳсулотлари (2,8 фоиз), сабзавотлар ва дуккаклилар (2,6 фоиз) ҳамда сут маҳсулотлари ва тухумга (1,6 фоиз) тегишли бўлган. Шунингдек, гўшт маҳсулотлари, шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар сезиларли даражада ошди (0,4 фоиз).
Умумий қилиб олганда, ёғ-мой маҳсулотлари ўтган йилнинг декабрига нисбатан нархлар ошиши бўйича етакчиликни давом эттирмоқда (22,5 фоиз). Бундан ташқари, 2021 йилнинг I ярим йиллигида нархлар ошиши бўйича етакчи учликдан мевалар ва ёнғоқлар (16,1 фоиз) ҳамда шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар (7,1 фоиз) ўрин олди. Йиллик нисбатда ёғ-мой маҳсулотлари (1,5 баробарга), сабзавотлар, илдизмевалилар ва дуккаклилар (27,4 фоиз), шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар (15,7 фоиз), гўшт маҳсулотлари (14,5 фоиз), сут, бошқа сут маҳсулотлари ва тухум (11,6 фоиз) сезиларли даражада қимматлашган.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Латвия ўзбекистонлик ҳайдовчиларни Болтиқбўйи ва Скандинавия мамлакатларида ишга жойлаштиради
Ўзбекистон | 14:12
-
Reuters: Россия ҳарбий таъминот учун АҚШ фирмасидан фойдаланмоқчи
Жаҳон | 13:53
-
Ҳудудларда ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Ўзбекистон | 13:48
-
Фаластинни тан олмоқчи бўлаётган Франция, Трампдан Путинга сўнгги ултиматум ва «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқарган Россия — кун дайжести
Жаҳон | 13:46
Мавзуга оид

11:53 / 11.04.2025
Пиёз нархи нега қимматлашди?

08:20 / 07.04.2025
Сўнгги 5 йилда нархи энг кам пастлаган ликвид автомобиллар саналди

12:42 / 18.03.2025
Иккиламчи автомобил бозори: Lacetti, Cobalt, Spark ва Onix нархи арзонлашди

16:07 / 29.01.2025