Жаҳон | 10:06 / 02.07.2021
4858
1 дақиқада ўқилади

130та давлат халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади

Фото: РИА Новости

130та давлат йирик корпорациялар учун халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади. Бу ҳақда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) маълум қилди.

Режага кўра, корпорациялар учун ягона солиқ минимал ставкаси 15 фоизни ташкил этади. Тизим ишлаши учун мамлакатлар тегишли қонунларни қабул қилиши лозим.

«Ушбу тизим йирик трансмиллий корпорациялар ўз фаолиятини юритадиган ва даромад оладиган жойда солиқ тўлаши тартибини таъминлашга қаратилган», деб айтилган ташкилот сайтида.

OECD’нинг таъкидлашича, давлатлар етарли миқдорда солиқ олмаслиги туфайли йилига 100 млрд доллардан 240 млрд долларгача маблағ йўқотади. «Кўп йиллик жадал иш ва музокаралардан кейин ушбу тарихий келишув йирик трансмиллий корпорациялар томонидан ҳамма ерда адолатли солиқ тўланишини таъминлайди», деб айтган OECD бош котиби Матиас Корман.

Мавзуга оид