Ўзбекистон | 09:29 / 20.04.2022
3600
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон давлат тараққиёт корпорацияси ташкил этилади

Президентнинг “Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг:

  • эквивалентда 200 млн АҚШ долларини ташкил этадиган миллий ва (ёки) хорижий валютадаги пул маблағлари, шунингдек бошқа активлар ҳамда мулкий ва номулкий ҳуқуқлар кўринишида активларга эга бўлган Ўзбекистон давлат тараққиёт корпорациясини ташкил этиш;
  • маслаҳат кенгаши ва коллегиал орган принциплари асосида фаолият юритадиган олий бошқарув органи сифатида корпорация кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Белгилаб қўйилишича:

  • корпорация Энергетика вазирлиги тимсолида Ўзбекистон ҳукумати томонидан давлат муассасаси шаклида таъсис этилади;
  • кенгашга Ўзбекистон бош вазири раҳбарлик қилади, унинг таркиби давлат органлари раҳбарлари ҳамда кенгаш аъзолари умумий сони камида 30 фоизини ташкил этадиган, жалб этиладиган юқори малакали хорижий экспертлардан шакллантиради;
  • корпорация одатда ривожлантириш бўйича тегишли дастурий ҳужжатларни бажариш мақсадида тасдиқланадиган ва узоқ муддатли истиқболда тармоқ, ҳудудий ва мақсадли ижтимоий-иқтисодий ривожланиш устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комплекс қарашни ва стратегик вазифаларни жамлаган тармоқ, ҳудудий ва мақсадли лойиҳалар портфелларини ҳисобга олган лойиҳаларни амалга оширади.

Корпорациянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • лойиҳаларни молиялаштиришнинг замонавий механизмларини жадал жорий этиш;
  • инвестиция фаолияти самарадорлигини ошириш ва миллий иқтисодиётга инвестициялар кўламини кенгайтириш;
  • мавжуд давлат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
  • иқтисодиётни бошқаришда давлат иштирокини камайтиришга кўмаклашиш;
  • самарали корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид