Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда 50 сотих ерни 150 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Термиз туманида 50 сотих ерни ўзига тегишли эканлигига ишонтириб, 150 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан Миллий гвардия вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик билан ер сотаётган Н.Қ. ушланган. Қайд этилишича, фуқаро Н.Қ. фирибгарлик йўли билан, фуқаро О.ни «Янгиобод» МФЙда жойлашган 50 сотих ер майдони ўзига тегишли эканлигига ишонтирган. Сўнг, танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига 150 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 84 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:22 / 13.12.2025
Ноҳақ судланган сурхондарёлик ёлғиз онанинг иши қайта кўриб чиқилади
10:20 / 12.12.2025
Сурхондарёда машинасида 51 кг гашиш олиб кетаётган шахс ушланди
12:41 / 05.12.2025
Сурхондарёда банк мутахассиси 2 000 доллар ва 1,3 млн сўм олган пайтида ушланди
08:20 / 26.11.2025