Термиз туманида 50 сотих ерни ўзига тегишли эканлигига ишонтириб, 150 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан Миллий гвардия вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик билан ер сотаётган Н.Қ. ушланган. Қайд этилишича, фуқаро Н.Қ. фирибгарлик йўли билан, фуқаро О.ни «Янгиобод» МФЙда жойлашган 50 сотих ер майдони ўзига тегишли эканлигига ишонтирган. Сўнг, танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига 150 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 84 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жарқўрғон туман қурилиш бўлими собиқ раҳбари ер сотишда айбланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг собиқ ходими ноқонуний ер сотаётган вақтида қўлга тушди