Бухоро вилояти ҳокими коронавирусга чалинди
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповда коронавирус аниқлангани сабабли у даволаниш учун Тошкентга жўнаб кетди. Бир ҳафта аввал вилоят раҳбари ниқобсиз кўриниш бериб, Бухоро аҳолиси билан қўл бериб кўришганди
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди.
Маълум бўлишича, ҳоким даволаниш учун Тошкент шаҳрига борган. Зариповда касаллик енгил ўтаётгани айтилди. Манбага кўра, ҳоким Бухорода фуқаролар билан учрашув вақтида ниқобсиз бўлган ва ўша учрашувларда вирус юқтирган.
Ҳокимлик маълумотларига кўра, Ботир Зарипов 27 июнь куни Бухоро шаҳридаги «Хўжа Мушкин» ҳамда «Зарафшон» маҳалла фуқаролар йиғинининг ободонлаштиришдан кейинги очилиш маросимларида қатнашган. Лавҳаларда ҳоким ниқобсиз бўлгани, фуқароларнинг қўлини сиқиб, масофа сақламаганини кўриш мумкин.
Бу борада қўшимча маълумот олиш учун Бухоро вилоят ҳокими матбуот котиби Олим Жўраев билан боғланишнинг имкони бўлмади. Котиб ўз каналида ҳам бу ҳақда маълумот бермаган. Шунингдек, Бухоро ҳокимлиги саҳифаларида ҳам Зариповнинг ҳолати ҳақида маълумот йўқ.
Маълумот учун, Ботир Зарипов 22 январда Бухоро вилояти ҳокимлигига тасдиқланган эди.
Тавсия этамиз
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05 / 19.05.2025
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:27
-
Суд Трампга Таълим вазирлигининг барча ходимларини ишга қайтариш мажбуриятини юклади
Жаҳон | 22:22
-
Путин Донбассга бормоқчи. Уруш музокаралари фонида
Жаҳон | 22:04
-
Хоразм вилояти Марказий Банки биносида ёнғин юз берди
Жамият | 21:35
Мавзуга оид

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

11:43 / 03.05.2025
“10 марта такрорлаб, эслаб қоламан” – 205 та давлат пойтахтларини ёддан биладиган 8 ёшли Шукрона

23:33 / 06.03.2025