Жаҳон | 16:32 / 03.07.2021
20177
2 дақиқада ўқилади

КХШТ Афғонистон шимолидаги вазият ёмонлашаётганини билдирди

22 июнда Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарасини қўриқлаётган афғон чегарачилари толиблар ҳужумига учраган.

Фото: AP

Афғонистоннинг шимолий туманларида вазият ёмонлашмоқда ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотида (КХШТ) жиддий хавотир уйғотмоқда. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Станислав Зась маълум қилди.

"Афғонистонда, аслида, вазият ёмонлашмоқда. Ҳалокатли деёлмайман, бироқ жиддий хавотир уйғотмоқда. Тожикистонга тожик-афғон чегарасида хавфсизликни таъминлашда ёрдам бериш зарур", деди у.

Унинг сўзларига кўра, у ушбу чегаранинг турли участкаларида бўлган.

"Чегарада хавфсизликни таъминлаш учун чегарачиларга ёрдам бериш талаб қилинади", - деди Зась.

Ташкилот бош котибининг айтишича, КХШТ чегарада толиблар билан отишмаларни қайд этмоқда.

22 июнда Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарасини қўриқлаётган афғон чегарачилари толиблар ҳужумига учраган. Тўқнашувлар давомида 134 нафар афғон ҳарбийси Тожикистондан бошпана сўрашга мажбур бўлган. 27 июнда эса яна 17 нафар афғон ҳарбийси толиблар билан тўқнашувлар вақтида чекиниб, Тожикистон томонга ўтган.

28 июн куни КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов Тожикистон Афғонистон билан чегарадаги вазият юзасидан ёрдам сўраса, КХШТ унга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид