Жаҳон | 21:28 / 03.07.2021
3999
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда катта ёшлилар коронавирусга қарши мажбурий эмланади

Тожикистонга хорижий мамлакатлардан келганлар коронавирусга тест топшириши ва 10 кун давомида изоляцияда бўлиши лозим.

Фото: Asia-Plus

Тожикистонда 18 ёшдан катта аҳоли коронавирусга қарши мажбурий эмланиши эълон қилинди. Бу ҳақда республика эпидемияга қарши штаби хабар берди.

Хабарда айтилишича, эмлаш бепул амалга оширилади. Эмланмаган фуқаролар оилавий шифокор ёки маҳаллий тиббиёт муассасасига мурожаат қилиши мумкин.

Тожикистонга хорижий мамлакатлардан келганлар коронавирусга тест топшириши ва 10 кун давомида изоляцияда бўлиши лозим.

Тожикистонда 18 ёшдан катталарни коронавирусга қарши эмлаш кампанияси 25 июнда бошланди. Мамлакатда AstraZeneca ва «CoronaVac» вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид