Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ҳукумати аҳолини электр энергиясини камроқ сарфлашга чақирди
Мамлакатда электр энергиясига бўлган талаб ўтган йилдан буён камида 12 фоизга ошган.
Эрон энергетика вазирлиги аҳолини электр энергияси истеъмолини камайтиришга чақирди. Бу ҳақда Rudaw ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Кеча электр энергиясига бўлган талаб 65,9 минг МВтга етди, бу илгари ҳеч қачон кузатилмаган. Аммо ҳарорат кўтарилиши эҳтимоли ҳисобга олинса, бу кўрсаткич 66 минг МВтдан ошиши мумкин", - деди вазирлик матбуот котиби Мустафо Ражабий.
Унинг қайд этишича, мамлакатда электр энергиясига бўлган талаб ўтган йилдан буён камида 12 фоизга ошган.
Якшанба куни Эронда электр энергияси оммавий равишда ўчиши кузатилди. Бу ҳолат яна такрорланиши кутилмоқда.
Ражабий аҳолидан айниқса, куннинг иккинчи ярмида электр истеъмолини камайтиришни сўради.
Эронда ҳукумат электр энергия инфратузилмасига бўлган юкламани пасайтиришга уринишига қарамасдан узилишлар бўлмоқда. Май ойида мамлакатда криптовалюта тўплаш тақиқланганди.
Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
09:52 / 06.05.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28 / 06.05.2026