Жаҳон | 21:31 / 05.07.2021
5413
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда жангарилар 140 нафар мактаб ўқувчисини ўғирлаб кетди

Жангарилар ҳужуми вақтида мактабда 165 нафар ўқувчи бўлган, улардан 25 нафари қочиб қутулган.

Фото: AFP

Нигерия шимолидаги Кадуна штатида қуролланган шахслар мактаб-интернатга ҳужум уюштирди ва 140 нафар ўқувчини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Africa News хабар бермоқда.

«Ҳужум вақтида ётоқхона биносида 165 нафар ўқувчи бўлган. Ҳужум қилганлар 140 нафар ўқувчини ўзлари билан олиб кетган. Ўқувчиларнинг 25 нафари қутулиб қолган», деди мактаб ўқитувчиси Эммануэл Пол.

Қайд этилишича, полиция жангариларни таъқиб қилган ва 17 нафар ўқувчини улар қўлидан қутқариб олган. 

Май ойи охирларида жангарилар Нигер штатининг Тегина шаҳридаги мактаб-интернатга ҳужум қилиб, у ердан 200га яқин ўқувчини ўғирлаб кетганди.

Маълумотларга кўра, мамлакатда 2020 йил декабридан бери 730 ўқувчи ва талаба ўғирлаб кетилган. Шу сабабли Нигерия шимолида март ойидан бери 600дан кўпроқ мактаб ёпилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид