16:17 / 07.07.2021
2393

Андижонда 63 ёшли эркак 10-бор судланди

Андижонлик 63 ёшли Жавлон Тошматов сохта ҳужжатлар билан бировнинг ерини сотиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Бўстон туман суди раиси Ҳусниддин Камоловнинг хабар беришича, айбдор ушбу жиноятга қадар 9 бор судланган.

Иш ҳолатларига кўра, Жавлон Тошматов хавфли рецидивист бўлган ҳолда, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2020 йилнинг январь ойида аслида Андижон шаҳар ҳокимининг 2017 йил 28 июндаги қарори билан Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро О.Даминовга ажратиб берилган 52-майдон 400 кв метрдан иборат (кв 416Б, уч.26) ер майдонини мазкур қарорнинг 1.7 бандига гўёки ўзининг номига 8-майдон 400 кв метрдан иборат (кв 630 уч. 238) ер майдони ажратилгани кўрсатилгани ҳақида қалбакилаштириб, О.Даминовнинг ишончига кириб, ер майдони ўзига тегишли эканини айтиб алдаб, 6.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, келишувдаги пуллардан 3.000 АҚШ долларини олиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Суд Ж.Тошматовни Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 228-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбли деб топиб, жабрланувчига етказилган зарарни ундириб, шу модда билан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Аввалроқ, Андижон шаҳрида алимент тўлашдан бўйин товлаган 4 нафар ота қамалгани тўғрисида хабар берган эдик.

Top