12:18 / 08.07.2021
2307

Қарши шаҳрида Nexia-2 машинаси ёниб кетди

Қарши шаҳрида Nexia-2 машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 7 июль куни соат 22:16ларда Қарши шаҳрида жойлашган «Геолог» меҳмонхонаси олдида оқ рангли Nexia-2 ёниб кетган. Суриштирувда аниқланишича, мазкур машина Қарши шаҳар Узумзор маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган Р.Р. бошқарувида бўлган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Машинанинг олд қисми ёниб кетган ва унга жиддий зарар етган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва унинг зарари аниқланмоқда.

Top