Жамият | 14:58 / 10.07.2021
1834
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда машина олиб қочган шахс уни ағдариб ЙТҲ содир этди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида қаровсиз қолдирилган «Дамас» машинасини олиб қочган шахс уни ағдариб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 7 июль куни Шаҳрисабз тумани «Тошбулоқ» МФЙда яшовчи А.А. Қамаши тумани «Манғит» МФЙда жойлашган ошхона олдида турган Қамаши тумани «Ўзбекистон» МФЙда яшовчи Б.М.га тегишли бўлган «Дамас» машинасини олиб қочиб кетган. Сўнг Қамаши тумани «Манғит» МФЙ ҳудудида бошқарувини йўқотиб, «Дамас» ағдарилиб кетган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, «Дамас»нинг эгаси уни қаровсиз ҳолда қолдирган. А.А. унинг калити ўзида қолдирилганидан фойдаланиб, машинани олиб қочиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид