09:00 / 12.07.2021
6256

Корпоратив карталар ва терминаллар мониторинги: Didox имкониятларини кенгайтирди

Энди Didox фойдаланувчилари терминал ва корпоратив карталар бўйича маълумотларни тўғридан тўғри didox.uz веб-сайти ёки “1С” дастурида кузатишлари мумкин.

Ҳозирги кунда, Корхонада корпоратив банк карталари мавжуд бўлса, бухгалтерлардан ушбу карталар орқали амалга оширилган тўловлар бўйича олинган чек ва квитанцияларни сақлаш талаб қилинади. Аксарият ҳолларда ушбу ҳужжатлар бухгалтерия бўлимига ўз вақтида етиб бормайди ёки сифатсиз ҳолда келади, шу сабабли улардан фойдаланиш мураккаблашади. Бу бухгалтерия бўлими учун жиддий қийинчиликларни келтириб чиқаради, чунки бирламчи ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги қонун талаблари бузилиши ва солиқ базасини нотўғри аниқлаш хавфи мавжуд.

Корхонада терминал мавжуд бўлган ҳолларда ушбу терминалдан тўланган маблағни бухгалтерия бўлимида акс эттириш ҳам бухгалтер учун муаммоли ҳисобланади.

Ушбу қийинчиликларни енгиллаштириш учун Didox Universal Platforms (Uzcard экосистемаси) билан биргаликда мониторинг хизматини йўлга қўйди. Энди POS терминаллар ва корпоратив банк карталари (КБК) бўйича транзакциялар рўйхатини тўғридан тўғри didox.uz веб-сайтида ёки 1C бухгалтерия тизимларида кузатиш имконияти бор.

Юридик шахслар дастлабки ўттиз кун ушбу хизматдан бепул фойдаланишлари мумкин.

Қўлланма

Функциядан фойдаланишни бошлаш учун уни янги “Мониторинг” бўлимида фаоллаштиришингиз керак:

Мониторингни фаоллаштиришнинг зарурий шарти - Universal Platforms саҳифасидаги оммавий таклифни имзолаш.

Шундан сўнг фойдаланувчининг POS терминалларини кузатиш учун саҳифаси фаол статусга ўтади. Транзакцияларни кўриш учун:

  1. Керакли терминални танланг;
  2. Ушбу терминалда операцияларни кўриш учун вақт оралиғини кўрсатинг;
  3. Тўлов амалга оширилган картанинг турини аниқлаш учун филтрни ўрнатинг.

POS-терминал операциялари рўйхатида, КБК орқали амалга оширилган тўловлар учун дарҳол ҳисоб-фактурани яратишингиз мумкин.

Саҳифадаги корпоратив банк карталари бўйича транзакциялар рўйхатини кузатиб бориш учун сизга қуйидагилар керак:

  1. Картани ёки бир нечта картани танланг;
  2. Рўйхатини кўриш учун муддатни белгиланг;
  3. Транзакция квитанциясини pdf форматида чоп этинг ва / ёки сақланг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top