Жаҳон | 17:40 / 13.07.2021
8273
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги оммавий муштлашувда қатнашган мигрантлар депортация қилинади

Маълумот берилишича, муштлашувдан сўнг полиция бўлимларига 103 нафар шахс олиб келинган. Уларга нисбатан майда безорилик ва Россияда бўлиш қоидаларини бузиш моддалари бўйича маъмурий баённомалар тузилган.

Москвадаги «Кузьминки» метро бекати яқинида оммавий муштлашувда қатнашган мигрантлар Россиядан депортация қилинади. Бу ҳақда Москва шаҳар ИИВ бош бошқармаси хабар қилди.

Бундан ташқари, улар суд қарорига кўра жаримага тортилади. Аниқлик киритилишича, «қатор шахсларга нисбатан» Россияга кириш тақиқланади.

Маълумот берилишича, муштлашувдан сўнг полиция бўлимларига 103 нафар шахс олиб келинган. Уларга нисбатан майда безорилик ва Россияда бўлиш қоидаларини бузиш моддалари бўйича маъмурий баённомалар тузилган.

13 июл куни «Кузьминки» метроси бекати яқинида оммавий муштлашув содир бўлди. Низода Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари қатнашган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид