Бразилия президенти шифохонага ётқизилди
Аввалроқ Болсонару имплант тишлар қўйдирганидан кейин тўхтовсиз ҳиқичоқ тутаётганидан шикоят қилган.
Бразилия президенти Жаир Болсонару шифохонага ётқизилди. Мамлакат президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, у 14 июл куни қорнида оғриқ туришидан шикоят қилганидан сўнг Бразилия пойтахтидаги ҳарбий ҳоспиталга ётқизилган.
Қайд этилишича, президент маъмурияти шифокорлари "ҳиқичоқ сабабини аниқлаш" мақсадида уни шифохонага ётқизишга қарор қилган.
Аввалроқ Болсонару имплант тишлар қўйдирганидан кейин тўхтовсиз ҳиқичоқ тутаётганидан шикоят қилган.
Болсонарунинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар сайловолди кампанияси даврида бошланганди. 2018 йил кузида тарафдорлари олдида чиқиш қилаётган вақтида унга номаълум шахс ҳужум қилган ва қорнига пичоқ тортганди. Ўшанда Болсонару биринчи жарроҳлик амалиётини ўтказган, ундан кейин яна уч марта жарроҳлик столига ётган.
Мавзуга оид
22:52 / 24.12.2024
Бразилияда илгари ҳеч қачон қайд этилмаган ҳиндулар қабиласи аниқланди
22:12 / 23.12.2024
2024 йилнинг энг омадсиз валютаси маълум қилинди
10:00 / 16.12.2024
Ўзбекистон Бразилияга илк бор блок-поезд жўнатди
14:45 / 11.12.2024