Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон мусулмонлари саёҳати индекси рейтингида Ўзбекистон 16-ўринни эгаллади
Ўзбекистон жаҳон мусулмонлари саёҳати индекси рейтингида 16-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон MasterCard ва CrescentRating ташкилотлари томонидан ҳар йили эълон қилинадиган «Жаҳон мусулмон саёҳати индекси» (Global Muslim Travel Index 2021) халқаро рейтингида олти поғона юқорилаб, 16-ўринни эгаллаган. Бу натижа билан Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисмини мусулмонлар ташкил этадиган мамлакатлар орасида энг жадал кўтарилган мамлакат сифатида алоҳида эътироф этилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг бу йилги ҳисоботда жадал кўтарилишига мамлакатда Ислом дини билан боғлиқ бой меросларни ўрганиш ва халқаро миқёсда оммалаштиришга қаратилган қатор лойиҳалар асосий сабаб бўлгани кўрсатилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ушбу рейтингда 2018 йилда 32-ўрин, 2019 йилда 22-ўринни эгаллаганди.
Маълумот учун, 12-14 июль кунлари Сингапурнинг CrescentRating ташкилоти томонидан ташкил этилган Halal In Travel Global Summit 2021 онлайн тадбири ўтказилган. Унинг илк кунида Бош вазир ўринбосари – Туризм ва Спорт вазири Азиз Абдуҳакимов очилиш нутқи билан қатнашган.