Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио Олимпиадасида спортчилар медалларни ўз бўйниларига ўзлари тақадилар
Токио Олимпиадасида коронавирус пандемияси сабабли совриндорларни тақдирлаш тартиб-қоидалари ўзгартирилди. Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг таъкидлашича, совриндорлар бўйнига медалларни аввалгидек ХОҚ аъзолари ёки юқори мансабдор шахслар эмас, балки совриндорларнинг ўзлари тақадилар.
Бахнинг маълум қилишича, Олимпиадада совриндорларга медаллар патнисларда келтирилади, сўнгра спортчилар медалларни олиб, уни бўйниларига тақадилар.
“Спортчи медалларга ҳеч ким тегмаганига ишонч ҳосил қилиши учун патнисга медалларни дезинфекцияланган қўлқопларда бўлган одам қўяди”, деб таъкидлаб ўтган ХОҚ президенти. Унинг маълум қилишича, тақдирлаш маросимида қўл сиқишиш ва қучоқлашишлар тақиқланади.
Токио Олимпиадаси 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. 12 июлдан Япония пойтахтида коронавирус билан боғлиқ фавқулодда вазият режими амал қилмоқда. У 22 августгача давом этади. Японияда касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли Ўйинлар ташкилий қўмитаси мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга қарор қилди.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026