Ўзбекистон | 10:06 / 16.07.2021
1509
1 дақиқада ўқилади

Наманганда «Нексия» уриб юборган 7 ёшли бола вафот этди

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида «Нексия» 7 ёшли болани уриб юборган. Оқибатда бола оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 13 июль куни соат 15:45ларда Мингбулоқ тумани «Балиқчи-Мингбулоқ-Пунгон» йўлининг 63-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

«Нексия» машинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган, 2014 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Оқибатда 7 ёшли бола оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Мавзуга оид