Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Cobalt тўхтаб турган Lacetti билан тўқнашди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Cobalt ва Lacetti русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ҳайдовчининг оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 17 июн куни соат 12:50 ларда Олмазор туманидаги Алишер Дониш кўчасида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt автомобили ҳаракатланиб кетаётган вақтда хавфсиз оралиқ масофани сақламаган ва йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, 1976 йилда туғилган ҳайдовчига тегишли Lacetti автомобили билан тўқнашган.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЙҲХБ барча ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, ўзлари ва атрофдагиларнинг хавфсизлиги учун йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, хусусан, ҳаракат вақтида хавфсиз оралиқ масофани сақлаш муҳимлигини эслатди.
Мавзуга оид
11:28 / 02.07.2026
Тошкентда Malibu қаҳвахонага бориб урилди
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
18:23 / 12.05.2026