Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда шифокорлар калтакланди. Ҳодиса бўйича ИИБ текширув ўтказмоқда
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида шифокорларни калтаклаб, жароҳат етказишган. Ҳодиса юзасидан ИИБ терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 15 июль куни соат 23:00ларда Паст Дарғом тумани Қўшқудуқ маҳалласида жойлашган қишлоқ врачлик пунктига, шу маҳаллада яшовчи, 1978 йилда туғилган Х.М. келган.
У, навбатчи шифокорга фарзандини даволашга бормаганини айтиб, шифокор Т.Ф. ва навбатчи фельдшер Н.И.ни уриб, тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026