Жаҳон | 23:15 / 16.07.2021
16350
1 дақиқада ўқилади

Японияда бир шингил узум 12,7 минг долларга сотилди

Японияда юқори сифатли қизил узумнинг бир шингили 1,4 миллион иенга (12,7 минг доллар) сотилди. Ruby Roman, яъни “Рим ёқути” деб номланган узум навини Тайвандаги Yumaowu япон супермаркетлари тармоғи бошқарувчиси Се Мин-та сотиб олган.

Таъкидланишича, Ruby Roman Канадзавада ўтказиладиган аукционда қаторасига учинчи йил рекорд нархга сотилмоқда.

Се Мин-танинг айтишича, у узумни ўз дўконида сотувга қўймоқчи ва у билан мижозларни меҳмон қилмоқчи.

“Мен Ruby Roman’ни Тайван халқига намойиш қилмоқчиман. Сиз узум навини яратувчи кишилар меҳнати қанчалик машаққатли эканини ўйлаганингизда, 1,4 млн иен ушбу узум учун арзон нарх эканини тушунасиз”, деб айтган тадбиркор.

Таъкидлаш жоиз, аукционга ушбу узумдан 253 боши сотувга қўйилган.

Ruby Roman дунёдаги энг қиммат узум нави ҳисобланади. Япониялик селекционерлар уни 1994 йилда олишган, бироқ у биринчи марта сотувга 2008 йилдагина чиқарилган. Ушбу нав қизғиш-ёқут рангга эга йирик сувли донлари ва жуда ширин таъмга эгалиги билан ажралиб туради.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди