16:49 / 17.07.2021
6087

Бухородаги 7 та тарихий обида  ICESCOнинг Ислом олами мероси рўйхатига киритилди

Бухорода жойлашган 7 та тарихий обида ICESCOнинг Ислом олами мероси рўйхатидан жой олди, дея хабар берди вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати. 

Ушбу рўйхатга Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Мағоки Aттор масжиди, Пойи Калон ансамбли, Қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасалари киритилган.   
 
Маданият вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Бухородаги ушбу маданий мерос объектларининг тегишли номзоднома ҳужжатлари Ислом олами мероси Қўмитасига тақдим этилган.

2021 йилнинг 29 июнь куни Ислом олами мероси Қўмитасининг тўққизинчи мажлиси онлайн тарзда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон номидан тақдим этилган номзоднома ҳужжатлари кўриб чиқилиб, Бухородаги 7 та маданий мерос объекти рўйхатга олинган.

Учрашувда, шунингдек, келажакда ушбу маданий мерос объектларини реставрация қилиш, уларни ўрганиш ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш бўйича ICESCO ва Ислом олами мероси Қўмитаси билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш юзасидан келишиб олинган.

Top