00:00 / 19.07.2021
14248

Кондиционерларнинг иссиқ ҳавода иммунитетга хавфи маълум қилинди

Терлаб турган одамнинг кескин совиши иммунитетнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Москва соғлиқни сақлаш департаменти мутахассиси Андрей Тяжельников сўзлаб берди.

Фото: KUN.UZ

Унинг таъкидлашича, терлаб турган одам учун ҳароратнинг кескин ўзгариши унинг организмини стрессга олиб келиши мумкин. Бу стресс бадандаги нам дарҳол совиши оқибатида кескинлашади.

Шу сабабли кондиционерлардан фойдаланишда эҳтиёт бўлиш лозим. Машина ичида ҳароратни кондиционернинг бирданига жуда совуқ ҳарорат режимига қўймай, секин-аста совитиш лозим.

Мутахассис шамолли об-ҳавода сайр қилишдан сақланиш ва иложи борича 25 даражагача ҳароратда қолишни тавсия қилган. Шифокор баданни совитишнинг энг самарали усули сифатида душ қабул қилишни тавсия қилган ва шу билан биргаликда душ совуқ бўлмаслиги кераклигидан огоҳлантирган.

Душни кунига иложи борича бир неча марта қабул қилиш лозим. Душ ёқимсиз тер ҳидидан, бадандаги ортиқча ёғ ва чангдан халос бўлишга, тери тешикчаларининг тозаланишига ёрдам беради.

Top