Ўзбекистон | 07:53 / 20.07.2021
73879
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди
Ўзбекистонда олти ой давомида аҳоли сони қанчага кўпайгани маълум бўлди. Статистика қўмитаси тегишли хабарни эълон қилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 июл ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 34 860 170 кишини ташкил этмоқда.
Хусусан, шаҳар жойларда – 17,7 млн киши, қишлоқ жойларда – 17,2 млн киши истиқомат қилади.
2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион 558,9 минг кишини ташкил этган.
1 апрел ҳолатига кўра эса, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 34 695 600 кишини ташкил этди. Аҳоли сони йил бошидан буён 136 700 кишига ёки 0,4 фоизга кўпайган.
Мавзуга оид
08:45
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
08:10 / 10.12.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди
16:51 / 09.12.2024