Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоят махсус комиссиясининг қарори кучини йўқотди
Зойир Мирзаевнинг таклифи ва вилоят махсус комиссияси қарорига кўра, шу пайтгача Қашқадарё вилоятида кафе ва ресторанлар соат 22:00га қадар фаолият юритаётганди. Энди ана шу қарор бекор бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Республика махсус комиссияси қарорига биноан, жорий йил 20 июлдан бошлаб, юртимиздаги умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига (меҳмонхоналарда ташкил этилган ресторан ва кафелар бундан мустасно) рухсат берилди.
Қайд этилишича, ушбу тартиб 20 июлдан эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, энди Қашқадарёда ҳам амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Қашқадарё вилоятида Республика махсус комиссияси қароридан фарқли равишда овқатланиш объектлари 8:00дан 22:00гача ишлаётган эди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026