19:08 / 21.07.2021
1648

Бугун Қорақалпоғистоннинг 4 та туманида «свет» ўчиши мумкин

Бугун Қорақалпоғистоннинг Aмударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Kun.uz'га хабар берди.

Маълум қилинишича, “Тахиатош ИЭС” АЖда авария ҳолати юзага келган. Шу сабабли 21 июль Қорақалпоғистоннинг барча шаҳар ва туманларида маҳаллий ҳокимият билан келишган ҳолда «ВЕЕР» жадвали бўйича «свет» ўчади. 

Юқоридаги ҳолат қачон бартараф этилиши ва «свет» қайси вақт оралиғида ўчишига ойдинлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида 4 кун давомида электр энергиясида узилишлар кузатилганди.

Top