Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Грузияга Pfizer вакцинасидан 500 минг доза совға қилди
Грузия меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлигининг маълум қилишича, АҚШ президенти Жо Байден Грузияга Pfizer вакцинасидан 500 минг доза совға қилишни буюрди. Вакцина Тбилисига 24 июлда келтирилади.
Фото: AFP
Таъкидланишича, ушбу миқдор 250 минг кишини тўлиқ эмлаш учун етади.
Грузияда айни вақтда 3,7 млн аҳолининг 1,5 фоизи тўлиқ эмланган, 3 фоизи эса вакцинанинг биринчи дозасини олган. Хитой Грузияга Sinovac ва Sinofarm вакциналаридан 1,5 млн доза етказган, бироқ мамлакат бош вазири Ираклий Гарибашвилининг таъкидлашича, эмлаш жараёни суст бормоқда. Бунга эса аксарият грузияликлар дунёдаги энг яхши вакциналардан бири деб эътироф этилаётган Pfizer вакцинаси келтирилишини кутгани сабаб ҳисобланади.
Тбилиси Covax дастури орқали март ойида Pfizer вакцинасидан 29,25 минг, июлда эса 28 минг доза олган. Бироқ бу вакциналар тезда ишлатиб бўлинган. Таъкидланишича, АҚШ совға қилган вакцина Грузияда октябрда ўтадиган муниципал сайловлар олдидан ҳукуматга жуда қўл келиши мумкин. Ҳукумат парламентга навбатдан ташқари сайловлардан қочиш учун партия рўйхатлари бўйича сайловчилар овозларининг 43 фоизини тўплаши лозим.
Мавзуга оид
10:00 / 25.12.2025
Макрон ЕИ қонуни сабаб киритилган АҚШ санкцияларини қоралади
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
09:40 / 24.12.2025