Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро фан олимпиадаларида 6 та медал жамғаришди
23-24 июл кунлари нуфузли халқаро олимпиадаларнинг математика, биология ва физика фанлари бўйича натижалари эълон қилинди.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчи қатнашган 62-Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини кўлга киритди.
Диёрбек Толипов – Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 5-ихтисослашган математика мактаби ўқувчиси кумуш медал;
Олимжон Олимов – Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси бронза медал.
Маълумот учун, ўзбекистонлик ўқувчилар ушбу олимпиадада сўнгги бор 2017 йилда кумуш медални қўлга киритган.
Дунёнинг 76 давлатидан 304 нафар ўқувчи иштирок этган 32-Халқаро биология олимпиадасида эса Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларини кўлга киритди.
Норбеков Ҳумоюн – Жиззах давлат педагога университети қошидаги академик лицей ўқувчиси олтин медал;
Абдувалиева Азиза – Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқувчиси олтин медал;
Турдибоев Ёрқинбек – Навоий вилояти Навоий шаҳри 11-ихтисослашган кимё-биология мактаби ўқувчиси кумуш медал.
Дунёнинг 73 давлатидан 365 нафар ўқувчи иштирок этган 51-Халқаро физика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси 1 та бронза медалини кўлга киритди.
Раил Хашаев – Тошкент шаҳри 71-мактаб ўқувчиси бронза медал. Ўзбекистон тарихида физика халқаро олимпиадасидаги иккинчи медал 71-мактаб ўқувчисининг илк медали.


Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра, халқаро олимпиадаларнинг медал соҳиблари олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабул қилинади.
Уларга шунингдек, қуйидаги миқдорда пул мукофотлари ҳам берилиши кўзда тутилган:
- олтин медал соҳибига 122 млн. сўм, ўқитувчисига 110 млн. сўм;
- кумуш медал соҳибига 73 млн. сўм, ўқитувчисига 61 млн. сўм;
- бронза медал соҳибига 49 млн. сўм, ўқитувчисига 36 млн. сўм.
Халқаро олимпиада ғолиблари ва уларнинг мураббийларини тақдирлаш, барча халқаро олимпиадаларнинг натижаларидан келиб чиқиб, мустақиллик куни арафасида август ойида ўтказилади.
Мавзуга оид
11:34 / 26.02.2026
Халқаро фан олимпиадаларида олтин медал олган ёшларга 1 млрд сўмдан ортиқ мукофот тўланади
16:44 / 15.01.2026
Халқаро Жаутиков олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 14 та медал қўлга киритди
20:15 / 16.12.2025
2,5 млндан 1 млрд сўмгача – 100 дан ортиқ олимпиадачи ўқувчилар пул мукофоти билан тақдирланди
09:05 / 13.12.2025