Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди
Боткен туманининг Қум-Мозор қишлоғида тожикистонлик фуқаролар қирғизистонликлар билан келишмаган ҳолда участкани тозалаши натижасида низо келиб чиққан.
Фото: РИА Новости
Боткен участкасида Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди, деб хабар қилди Интерфакс Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизматига таяниб.
Маълумот берилишича, Боткен туманининг Қум-Мозор қишлоғида тожикистонлик фуқаролар қирғизистонликлар билан келишмаган ҳолда участкани тозалаши натижасида низо келиб чиққан. Воқеа жойига Қирғизистон чегарачилари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва маҳаллий аҳоли етиб келган.
"Тожикистон томони Қирғизистон томонининг ишларни тўхтатиш тўғрисидаги талабига бўйсунмаган. Тожикистон фуқаролари Қирғизистон фуқаросини калтаклашга уринган. Даҳанаки жанг муштлашув ва тошбўронга айланиб кетган. Жанжал вақтида тожик чегарачилари Қирғизистон томонга ўқ узган. Қирғизистон чегарачилари бунга жавобан Тожикистон томонга ўқ узган", — дейилади хабарда.
Отишма натижасида жароҳатланганлар йўқлиги айтилмоқда. Ҳозирда Қум-мозор қишлоғида икки томон маҳаллий бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
15:56 / 25.03.2026
Қирғизистонда йўлда жанжаллашганлардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
09:53 / 11.03.2026