Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон чегарада юз берган отишмада Қирғизистон ҳарбийларини айблади
Таъкидланишича, Бишкекнинг Қуммозор участкаси Қирғизистон ҳудудида жойлашгани тўғрисидаги баёноти "юридик асосга эга эмас".
Тожикистон чегарачилари Қирғизистон билан чегарада қўшни мамлакат фуқароларининг ва уларни қўллаб-қувватлаган қирғиз чегарачиларининг ноҳақ ҳаракатларига жавобан ўт очишганини маълум қилди. Бу ҳақда Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот марказига таяниб Ховар агентлиги хабар берди.
Икки мамлакат маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги келишувга мувофиқ, Исфара шаҳри аҳолиси чегарадаги Қуммозор масканини тозалаш ишларини ўтказган, дейилади хабарда. Қайд этилишича, Қирғизистоннинг чегара қишлоғида яшовчи 20 нафардан ортиқ шахс улар билан даҳанаки жангга киришган ва Тожикистон фуқароларига тош ота бошлаган.
Воқеа жойига икки мамлакат чегарачилари етиб келган. Маълумот берилишича, қирғиз чегарачилари қишлоқ аҳолисининг ноқонуний ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ва тинч аҳоли ҳамда тожик чегарачиларига автоматдан ўқ узган.
"Тожик чегарачилари қирғиз ҳарбийларининг ноқонуний ҳаракатларига жавобан ўт очган", — дейилади хабарда.
Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари баёнотида айтилишича, Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизматининг Қуммозор участкаси Қирғизистон ҳудудида жойлашгани тўғрисидаги баёноти "юридик асосга эга эмас".
Таъкидланишича, "ушбу участка 1924-1927 йиллардаги ҳужжат ва 1989 йилдаги паритет комиссияси келишувига мувофиқ тўлалигича Тожикистон Республикасига тегишли".
Аввалроқ Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати Боткен участкасида Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлгани тўғрисида хабар қилганди.
"Тожикистон томони Қирғизистон томонининг ишларни тўхтатиш тўғрисидаги талабига бўйсунмаган. Тожикистон фуқаролари Қирғизистон фуқаросини калтаклашга уринган. Даҳанаки жанг муштлашув ва тошбўронга айланиб кетган. Жанжал вақтида тожик чегарачилари Қирғизистон томонга ўқ узган. Қирғизистон чегарачилари бунга жавобан Тожикистон томонга ўқ узган", — дейилган хабарда.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
18:14 / 28.05.2026