Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
46 нафар афғон ҳарбийси Покистондан бошпана сўради
Покистон Афғонистон армиясининг 46 нафар ҳарбийсига ўз ҳудудига хавфсиз ўтишни тақдим этди.
Pajhwok ахборот агентлигининг хабар беришича, афғон армияси қўмондони Покистон армиясига 46 ҳарбийга, жумладан 5 зобитга Афғонистон-Покистон чегарасидаги постларини толиблар ҳужумлари оқибатида сақлаб қололмаганлари сабабли бошпана тақдим этишни сўраб мурожаат қилган.
Афғон ҳарбийлари 25 июл кечки пайт Покистоннинг Читрал округига келишган. Тегишли тартиботлардан кейин уларга Покистонга хавфсиз ўтиш тақдим этилган. Афғон ҳарбийлари егулик, бошпана ва зарур тиббий ёрдам билан таъминланган.
Таъкидланишича, афғон ҳарбийлари “тегишли ҳуқуқий тартиботдан кейин” ватанларига қайтарилади.
Хабарда айтилишича, 1 июлда ҳам 35 афғон аскари Покистон армиясидан бошпана сўраган. Уларга Покистонга ўтишга рухсат берилган ва тегишли тартиботдан кейин улар Афғонистон ҳукуматига топширилган.
Мавзуга оид
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026