Адлия вазирлиги Kun.uz ва бошқа интернет-нашрлар билан меморандумлар имзолади
Адлия вазирлиги ва бир нечта онлайн ОАВ аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳуқуқий ахборот тарқатишда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

27 июл куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Kun.uz веб-сайти таҳририяти ўртасида ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шунингдек, вазирлик яна 4та интернет нашри (Daryo.uz, Газета.uz, Human.uz ва Bugun.uz) билан ҳам шундай мазмунда меморандумлар имзолади.
Меморандум фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини тушунтиришга қаратилган кўрсатувлар ва таҳлилий мақолалар тайёрлаш, мутахассис шарҳини бериб боришни назарда тутади.
Шунингдек, келишувга асосан, Адлия вазирлиги журналистик суриштирувларда амалий ёрдам кўрсатиши, ҳуқуқий мавзуларни ёритувчи журналистлар учун ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган семинарлар ташкил этиши зарур.

“Адлия вазирлиги давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда бош орган ҳисобланиши негизида жамиятнинг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжини ҳам қондириш учун масъулдир. Бу борадаги ишларни самарали ташкил этишда энг катта ёрдамчи, кўмакдош оммавий ахборот воситалари ҳисобланади.
Адлия вазирлиги эркин оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаган ҳолда ушбу соҳа вакиллари билан янада яқиндан ҳамкорлик ўрнатди”, – дейилади вазирлик хабарида.
Меморандумни имзолаш жараёнида қатнашган адлия вазири ўринбосари Музроф Икромовнинг таъкидлашича, ҳамкор сифатида танланган оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда энг кўп аудиторияга эга ҳамда фойдаланувчилар ҳурматини қозонган.
Икромов ўзи ҳам ҳар куни янгиликларни шу сайтлардан кузатиб боришини айтди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
Жаҳон | 00:13
-
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Жаҳон | 23:24 / 01.04.2025
-
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
Фан-техника | 23:16 / 01.04.2025
-
Украинада 20 км масофага уча оладиган оптик толали FPV-дронлар синовдан ўтказилди
Жаҳон | 23:14 / 01.04.2025
Мавзуга оид

11:29 / 25.03.2025
«Оқ уй мени ўз ҳарбий режалари билан таништирди». Журналистни тасодифан махфий ҳарбий чатга қўшиб қўйишди

16:09 / 18.03.2025
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

16:18 / 07.03.2025
Худоёр Мелиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан кетди

20:53 / 26.02.2025