15:02 / 27.07.2021
7218

Токиода коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича антирекорд қайд этилди

Япония пойтахтида коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли 22 августгача фавқулодда вазият режими жорий этилган.

Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтаётган Токио шаҳрида 2,8 мингдан ортиқ коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилди, деб хабар бермоқда The Japan Times газетаси.

Маълумот берилишича, бу 2021 йил 7 январдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 

Токиода бир кун аввал 1,4 мингта ҳолат аниқланганди.

Япония пойтахтида коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли 22 августгача фавқулодда вазият режими жорий этилган.

Пандемия бошланганидан буён Японияда 870 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 15 мингга яқин бемор вафот этган.

Мавзу
Токио Олимпиадаси
Пандемия туфайли қолдирилган 2020 йилги Ёзги Олимпиада 2021 йил 23 июлида Япониянинг Токио шаҳрида расман бошланади.
Барчаси
Top