Жаҳон | 23:55 / 28.07.2021
10671
2 дақиқада ўқилади

Макрон уни Ҳитлер қиёфасида тасвирлаган шахсни судга берди

Фото: Reuters

Франция президенти Эммануэл Макроннинг адвокатлари президент Адолф Ҳитлер қиёфасида тасвирланган плакатлар муаллифи Мишел-Анж Флори устидан судга шикоят қилишди. Макроннинг Ҳитлер қиёфасида монтаж қилинган сурати ўтган ҳафта Тулон шаҳри ва Ла-Сен-сюр-Мер коммунасидаги реклама шитларида пайдо бўлган.

Фото: Facebook/Michel-ange Flori

Реклама шитидаги плакатда Ҳитлер қиёфасидаги Макрон ҳамда “Бўйсун ва эмлан” деган ёзув бўлган.

Тулон прокуратураси ушбу ҳодиса юзасидан иш қўзғатган. Уни тергов қилиш билан шаҳар полициясининг хавфсизлик хизмати шуғулланмоқда. Тасвир муаллифига нисбатан туҳмат қилиш айблови бўйича иш олиб борилмоқда. Var-Matin нашри маълумотларига кўра, карикатура муаллифи маҳаллий фаол Мишел-Анж Флори бўлиб, у шундай акцияларни уюштириши билан танилган. У шу йўл билан Францияда киритилган санитар рухсатномалар ва тиббий ходимларнинг мажбурий эмланиши устидан киноя қилмоқчи бўлган.

Франциянинг бир қатор шаҳарларида 17 ва 24 июл кунлари санитар рухсатномалар киритилиши ва тиббий ходимлар мажбурий эмланишига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтганди.

Мавзуга оид