МСК президент сайлови логотипини тақдим этди
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 2021 йилги президент сайлови логотипини тақдим этди. Маълум қилинишича, логотип устида 3 ой ишланган.
Сайлов логотипини яратишда махсус гуруҳ 3 ой давомида иш олиб борди, якуний кўриниши 16 та вариант ичидан танлаб олинди, деб маълум қилди МСК матбуот маркази раҳбари Санжар Рашидов.
Гуруҳга мамлакатдаги барча қатламга мансуб аҳоли вакиллари ва олимлар, психологлар, санъатшунослар, социологлар жалб қилингани, халқаро тадқиқотчилар ва экспертларнинг ҳам хулосалари олингани айтилди.
“Дунё тажрибаси, хусусан, Россия, АҚШ, Франция, Корея Республикаси сингари мамлакатларнинг сайлов ўтказиш борасидаги амалиёти ўрганилганида маълум бўлдики, ривожланган мамлакатларнинг аксарияти ўз сайлов кампаниясини ўтказиш чоғида фойдаланадиган логотипида учта жиҳат бўлишига алоҳида аҳамият қаратар экан. Булар – муайян сана, ҳамма учун бир хилда тушунарли рамз, давлат байроғининг ранги.
Асосийси, логотип ўзи билан зарур информацияни “ташиши” керак”, – деди Санжар Рашидов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти сайловига 23 июль куни старт берилди.
Мавзуга оид
18:37 / 17.11.2024
Ҳудудлардан сайланган сенаторлар эълон қилинди
15:54 / 19.08.2024
“Аралаш тизим партияларни фаоллаштиришидан умидвормиз” — МСК вакили
15:47 / 26.03.2024
Гуржистонда ҳукмрон партия МСК устидан назоратни қўлга киритди
13:17 / 20.06.2023