Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Teslaнинг чорак бўйича соф даромади илк бор миллиард доллардан ошди
Tesla компаниясининг бир чорак бўйича соф даромади илк бор бир миллиард доллардан ошди. Компания ҳисоботида таъкидланишича, Tesla 1 апрелдан 30 июнгача оралиқда 1,14 млрд доллар соф даромад олди.
Бу қиймат Tesla’нинг 2020 йил 2-чоракда олган соф даромадидан 10 марта кўпроқни ташкил қилади. Компаниянинг жорий йил 2-чораги бўйича тушуми 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 12 млрд доллар кўпроқни ташкил қилган.
Бундан ташқари, 2021 йил 2-чоракда Илон Маск компанияси ишлаб чиқарилган ва сотилган электромобиллар сони бўйича ҳам рекорд кўрсаткичларни қайд қилди. Компания ушбу чоракда 206 минг 421та машина ишлаб чиқариб, 201 минг 304та машинани ўз эгасига етказиб берган. Бу компания ташкил этилган 2003 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Компания, шунингдек, Берлин яқинида гигафабрика ва АҚШнинг Техас штатида яна битта завод қурилиши муваффақиятли олиб борилаётганини маълум қилган. Ушбу заводларда илк машиналар жорий йилдаёқ чиқиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
07:48 / 24.05.2026
Тошкентда Tesla’ни юқори тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
18:31 / 25.04.2026