Ўзбекистон | 09:19 / 29.07.2021
3325
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кореяга боради

2021 йилнинг 29 июл – 2 август кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Корея Республикасида бўлади.

Ташриф дастурида Ташқи ишлар вазирлиги, парламент, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Яшил ўсиш глобал институти (GGGI) ва Корея Республикасининг бошқа идораларида учрашувлар ва музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, Инчҳон шаҳридаги Корея-Ўзбекистон бизнес маркази фаолияти билан танишиш кўзда тутилган.

Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли кун тартибини, шунингдек, бўлажак икки томонлама тадбирларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид