Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда AТТО транспорт картаси билан йўл ҳақини тўлаш арзонлашади
2021 йил 1 августдан 30 сентябрга қадар, AТТО картаси орқали тўловларни амалга оширишда йўловчилар Тошкент шаҳрида автобусларда белгиланган 1400 сўм ўрнига 1300 сўм тўлайди.
Яқинда худди шундай акция 1 августда автоматлаштирилган тўлаш тизими жорий этилган Гулистон шаҳридаги жамоат транспортида ҳам бошланади. Йил охиригача Сирдарё вилоятининг марказида АТТО картаси билан йўл ҳақи учун тўлаш 10 фоизга арзонроқ, яъни ҳар бир ҳаракатланиш учун 900 сўм бўлади.
Транспорт картаси балансини ATTO, MyUzcard, Payme, Click, Upay, Apelsin ва бошқа тўлов хизматларининг мобил иловалари, шунингдек карталарни сотиш шохобчаларида тўлдиришингиз мумкин. Бугунги кунгача 350 мингга яқин транспорт карталари, шу жумладан тарифли карталар сотилган.
Мавзуга оид
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
08:38 / 26.05.2026
Тошкентда янги пулли магистрал йўл қурилиши мумкин
15:32 / 25.05.2026