Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келаси йилдан магистратурага имтиҳонлар тўлиқ ДТМга ўтказилади — вазир
Бу йил вақт қисқалиги учун магистратурага киришда мутахассислик фанларидан имтиҳон ДТМга ўтказилмади, кейинги йилдан бу имтиҳонни ҳам ДТМ ўтказади, деб маълум қилди олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов.
Бугун, 31 июль куни Халқаро пресс клубнинг ОТМларга қабул мавзусига бағишланган сессиясида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов магистратура имтиҳонларида йиллар давомида адолатсизликлар бўлиб келгани ва шу йилги қабулдан буни бартараф этиш учун режалар амалга ошира бошлангани ҳақида тўхталди.
Вазирнинг қайд этишича, магистратура имтиҳонлари 3та асосий йўналишда ўтказилади: бакалавр дипломининг ўртача баллини инобатга олиш, чет тили ва мутахассисликлардан имтиҳон.
Чет тили имтиҳонларини ўтказишнинг Давлат тест марказига ўтказилиши орқали имтиҳонни шаффоф бўлишига эришилиши мақсад қилинган.
“Бу йил вақт қисқалиги учун мутахассислик фанларидан олинадиган имтиҳонни ДТМга ўтказишга улгурмадик. Келаси йилги қабулдан мутахассислик фанларидан имтиҳонлар ҳам ДТМга ўтказилади. Буни шу йил бакалаврда ўқиётганлар эшитиб олиши керак. Бунинг билан инсон омилини камайтирамиз”, деди Абдуқодир Тошқулов.
Шунингдек, кейинги ўқув йилидан чет тили сертификатига эга бўлмаган абитуриент магистратурага ҳужжат топшира олмайди.
Тегишли қарорга кўра, 2022/23 ўқув йилидан бошлаб, ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.
Бунда, филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилади.
Мавзуга оид
13:01 / 09.01.2026
Давлат стипендияларини тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
19:01 / 27.09.2025
Магистратурага қўшимча қабул эълон қилинди
18:43 / 23.09.2025
Магистр аёллар контракт тўловини давлат бюджетидан қоплаш бўйича ариза бериш муддати узайтирилди
18:20 / 31.08.2025