16:14 / 01.08.2021
5705

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 1-2 август кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига сел келиши хавфи мавжуд, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет» .

Нохуш вазиятлар вужудга келганда ФВВнинг 1050 қисқа рақамига мурожаат этиш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Қирғизистон ҳудудида кучли ёмғир ёғиши оқибатида Наманган вилоятининг Косонсой туманига сел келганди. Ҳодиса оқибатида 9 киши ҳалок бўлиб, 6 киши жароҳатланди. 

Шунингдек, Наманган вилояти Поп тумани тоғли «Имомота» МФЙ ҳудудларидаги сойда 20 июль кечаси кучли сел бир қанча машиналарни оқизиб кетди. 

22 июль куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, сел келди.

Top