Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 3-5 август кунлари сел келиши хавфи бор
Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, 3-5 август кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
ФВВ матбуот хизмати тоғ ва тоғ олди ҳудудларида яшовчи аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақириб, нохуш вазиятлар вужудга келганда вазирликнинг 1050 қисқа рақамига мурожаат этишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Қирғизистон ҳудудида кучли ёмғир ёғиши оқибатида Наманган вилоятининг Косонсой туманига сел келганди. Ҳодиса оқибатида 9 киши ҳалок бўлиб, 6 киши жароҳатланди.
Шунингдек, Наманган вилояти Поп тумани тоғли «Имомота» МФЙ ҳудудларидаги сойда 20 июль кечаси кучли сел бир қанча машиналарни оқизиб кетди.
22 июль куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, сел келди.
Мавзуга оид
16:36 / 22.06.2026
Сариосиёдаги халқаро аҳамиятга эга кўприкка сел зарар етказди, ҳаракат вақтинча тўхтатилди
08:25 / 19.06.2026
Зомин ва Бахмалда сел кузатилди, 3 та автомобил оқиб кетди
10:45 / 12.06.2026
Ўзгидромет аҳолини сел ва сув тошқинларидан огоҳлантирди
09:41 / 01.06.2026