Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Captiva машинаси ёниб кетди
Самарқанд шаҳридаги кўчалардан бирида тўхтаб турган Captiva машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 август куни соат 16:20ларда Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган 4-оилавий поликлиника автотураргоҳида тўхтаб турган Captiva машинасининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ҳодиса ҳақида шаҳар ФВБга хабар тушгандан ҳодиса жойига ёнғин ўчириш бўлинмаси етиб борган ва ёнғин ўчирилган. Мазкур ёнғин ҳодисасида ҳеч ким жароҳат олмаган. Captiva машинаси эса яроқсиз ҳолга келган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан ҳудудий ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарарга аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид
15:56 / 26.03.2025
Сирдарёда стадионда одамлар устига ҳайдалган Captiva аукционда сотилиб, пули давлат ҳисобига ўтказилди
21:56 / 18.01.2025
Тошкентда Captiva ёниб кетди
07:35 / 14.11.2024
Минор масжиди қаршисида Spark ва Captiva тўқнашди
10:43 / 25.09.2024