Жаҳон | 14:31 / 05.08.2021
7095
1 дақиқада ўқилади

Мексика АҚШдаги қурол ишлаб чиқарувчи компанияларни судга берди

Мексика ҳукуматининг юридик масалалар бўйича маслаҳатчиси мамлакатга етказилган зарар учун компенсация сифатида камида 10 млрд доллар талаб қилишини билдирган.

Фото: AP

Мексика ҳукумати мамлакатда ўточар қурол ёрдамидаги зўравонликлар оқибатида қурбонлар сони ўсгани сабабли Америкадаги қурол ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчиларга нисбатан Бостон федерал округ судига даъво аризаси киритди. Бу ҳақда Associated Press (AP) агентлиги хабар берди.

Агентликнинг маълумотига кўра, Мексика ҳукуматининг юридик масалалар бўйича маслаҳатчиси мамлакатга етказилган зарар учун компенсация сифатида камида 10 млрд доллар талаб қилишини билдирган.

Хабарда айтилишича, Smith & Wesson Brands, Inc., Barrett Firearms Manufacturing, Inc., Beretta U. S. A. Corp, Colt’s Manufacturing Company LLC ва Glock Inc компаниялари ҳамда улар ишлаб чиқарган қуролларни сотиш билан шуғулланувчи Interstate Arms корпорацияси жавобгар томон сифатида қайд этилган.

Мексика бу масалада АҚШ ҳукумати билан маслаҳатлашмагани, аммо АҚШ элчихонасини бундан хабардор қилгани айтилмоқда.

Мавзуга оид