Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонидан янги мунтазам рейс йўлга қўйилди
Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёддан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга янги авиарейс йўлга қўйилди. 5 август куни илк рейс кутиб олинди.
Маълум бўлишича, Ар Риёд – Тошкент – Ар Риёд йўналишидаги бу рейсни йўлга қўйиш бўйича музокаралар узоқ давом этган. Мунтазам қатновлар бўйича Саудиянинг «Flynas» авиакомпанияси билан келишувга эришилган.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Саудиядан келган рейс тантанали кутиб олинди. Маълумот учун, «Flynas» Саудия Арабистонидаги йирик лоукостер ҳисобланади. Бу қўшимча рейс йўналишга бўлган юқори талабни қондириши ҳамда зиёрат туризми салоҳиятини оширишга хизмат қилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026