Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2020 йилдаги 744-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази ташкил этилган.
2021 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:
- ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек жорий харажатларини Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш;
- илмий ва раҳбар ходимлар иш ҳақини фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорига ҳамда бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг иш ҳақини Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг бошқарув ва ёрдамчи ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорига тенглаштириш;
- илмий ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш.
Марказга маҳаллий иқтидорли мутахассислар ва кадрларни ўрганиб, уларни жалб этиш, Хоразм вилояти сув хўжалигини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни режалаштириш, 2021–2026 йилларда илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни режалаштириш юклатилди. Шунингдек сув ресурсларни тежайдиган суғориш технологияларини амалиётга кенг жорий қилиш бўйича устувор илмий-тадқиқот ишларининг қисқа ва ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
18:55 / 19.04.2026