Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Толибон” афғон амалдорларига ҳужумларни давом эттириш билан таҳдид қилди
Фото: Reuters
“Толибон” ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид толиблар Афғонистон мудофаа вазирининг Кобулдаги уйига ҳужумдан кейин афғон мансабдор шахсларига ҳужумларни давом эттиришини айтди.
3 августда номаълум шахслар Афғонистон мудофаа вазири генерал Бисмилло Хон Муҳаммадийнинг уйига ҳужум уюштирди. Ҳужум давомида 8 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳат олган.
Кейинроқ ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” ўз зиммасига олган.
“Худкушнинг бу ҳужуми маъмурият етакчилари ва муҳим шахсларига қарши жавоб амалиётининг бошланишидир”, деб ёзган Мужоҳид Twitter’да.
Гувоҳлардан бирининг таъкидлашича, Афғонистон мудофаа вазири уйи олдида дастлаб автомобил портлатилган, сўнгра уйга бир неча қуролланган киши бостириб кирган. Ҳужум оқибатида Муҳаммадий ва унинг оила аъзоларига зарар етмаган.
Мавзуга оид
13:46 / 19.12.2025
Германия 535 нафар афғонистонликни қабул қилади
14:51 / 18.12.2025
Афғонистон етакчи: Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони кескин ошди
21:23 / 04.12.2025
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
20:27 / 02.12.2025