Ўзбекистон | 14:29 / 05.08.2021
15238
1 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамасида қатор тайинловлар амалга оширилди 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ҳукумат порталининг “Телеграм”даги расмий канали хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра:

  • Шерзод Каримов Вазирлар Маҳкамаси Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари этиб;
  • Шарифбек Ҳасанов Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудирининг ўринбосари - Туризм ва спортни ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб;
  • Алишер Назармуҳаммедов Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб;
  • Шаҳобиддин Мусаев Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид