Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда 10 кун ичида 56 минг гектардан ортиқ майдон ёниб кетган
Грецияда 10 кун ичида 56 минг гектардан ортиқ ўрмон ёниб кетди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Айни кунларда Грецияда охирги 30 йил ичидаги энг юқори ҳарорат қайд этилмоқда.
Шу сабабдан мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида, жумладан, Афина ва Критда ёнғин хавфи юқори бўлиб қолмоқда.
Мингдан ортиқ ўт ўчирувчи ёнғин билан курашмоқда. Уларга Буюк Британия, Франция, Руминия, Швейцария ва Украинадан қутқарувчилар ёрдамлашмоқда.
Куни кеча Грециянинг катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Эвия оролида, шунингдек, Пелопоннес туманларида, жумладан Аркадия ва Олимпияда ўнлаб ўрмон ёнғинлари содир бўлган.
Эвияда 2 мингдан ортиқ одам паромда эвакуация қилинган. Оролнинг шимолидаги Пефки шаҳрида 10та кема зарурат ҳолатида кўпроқ одамни эвакуация қилишга шай ҳолатда турибди.
Грециядаги ёнғинларда икки киши ҳалок бўлган. Қурбонлардан бири Афина савдо палатаси президенти, ёнғиннинг иккинчи қурбони 38 ёшли кўнгилли ўт ўчирувчи.