Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда мамлакатнинг энг бой тадбиркорларидан бири қидирувга берилди
Анатолий Балушкин қидирувга берилди. Бу маълумот Қозоғистон Бош прокуратурасининг Ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисоблар қўмитаси расмий сайтида эълон қилинди. Бу ҳақда Forbes.kz хабар бермоқда.
Сайтда кўрсатилишича, қидирувга берган орган Шарқий Қозоғистон вилояти бўйича давлат даромадлари департаментидир. Қидирув сабаби: «қидирувда бўлган шахс терговдан яширинган».
Анатолий Балушкин - «Азия Авто» АЖ ва «БИПЭК Авто Казахстан» АЖнинг назорат қилувчи акциядори. «БИПЭК Авто Казахстан» таркибига «Азия Авто Казахстан» АЖнинг 75 фоизи ва бошқа компаниялар киради. «БИПЭК Авто – Азия Авто» компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши раиси. У Бауиржан Момишўғли номидаги хусусий ҳарбий музей асосчиси, Шарқий Қозоғистон вилояти вилоят маслаҳати депутати.
Forbes Kazakhstan маълумотларига кўра, Балушкин Қозоғистоннинг энг нуфузли 50 нафар тадбиркори рейтингида 37-ўринда қайд этилган. 2021 йилда Қозоғистоннинг энг бой ишбилармонлари рейтингида эса 50-поғонага жойлаштирилган.
2019 йилда Қозоғистонда «БИПЭК Авто» раҳбарияти ҳамда Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги ўртасидаги келишмовчиликлар ҳақида маълум бўлди. Расмийларга кўра, ҳолдинг автомобиль кузовларини пайвандлаш, бўяш ва йиғиш заводи қуришни ўз зиммасига олган. Мажбурият муддати 2017 йилнинг ёзида тугаган, лекин завод ишга туширилмаган.
2021 йил 10 март куни, Семей шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, «БИПЭК Авто – Азия авто»нинг Шарқий Қозоғистон бўлинмасида ишловчи 1969 нафар ходим билан иш берувчининг ташаббусига мувофиқ меҳнат шартномаси бекор қилинган. Кейинчалик ишчиларнинг бир қисми бошқа корхоналарга ишга жойлашган.
Мавзуга оид
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
18:53 / 10.06.2026